19:56 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Боевики движения Талибан

“Толибон” ҳаракати дунёда энг хавфли террорчилик гуруҳи деб топилди

© REUTERS / Parwiz Parwiz
Дунёда
Ҳавола олиш
303 0 0

Терактларда ҳалок бўлган кишилар сони бўйича “Толибон” ИШИДдан ўзиб кетди. 2018 йилда 6,1 минг киши толиблар қўлидан ҳалок бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ошди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Global Terrorism Index 2019 ҳисоботига кўра, 2018 йилда дунё бўйлаб “Толибон” радикал ҳаракати (РФда тақиқланган) томонидан амалга оширилган терактларда энг кўп одам ҳалок бўлган.  

Қотилликлар сони бўйича “Толибон” ИШИДдан ўзиб кетди. 2018 йилда 6,1 минг киши толиблар қўлидан ҳалок бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ошди.

Ўз навбатида 1,3 киши ИШИД қурбони бўлди. Ишидчилар томонидан содир этилган тераклар сони ҳам қисқарди. Тадқиқотчилар буни террорчилик гуруҳига қарши муваффақиятли ҳарбий амалиётлар билан боғламоқда.  

Бироқ Афғонистонда терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони кўпайган. 2018 йилда 7,3 киши ҳалок бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ортган.

Таъкидланишича, 2018 йилда 15,9 аҳоли тераклар қурбони бўлган, бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 15 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида иштирокчилар Афғонистон ШҲТ ҳудудида терроризмнинг асосий манбаи бўлиб қолаётганлигини таъкидлаган эди. Мамлакатда ҳукумат кучлари ва радикал ҳаракат жангарилари ўртасида узоқ вақтдан бери қарама-қаршилик давом этмоқда, террорчилар мамлакатнинг қишлоқ жойларида катта ҳудудни эгаллаб олган.

Афғонистон ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳининг таъсири ҳам кучайди.

Асосий мавзулар