03:53 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
1143 0 0

Америкалик дипломатлар навбатдаги бор С-400 хариди туфайли Анқарага қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги билан пўписа қилишган.

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Туркия-Америка муносабатлари яхшиланиши учун Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларидан воз кечиши лозим, деб баёнот қилган АҚШ Давлат департаменти. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Давлат департаменти идораси "Туркияда танлов борлигига" ишора қилган.

Бундан ташқари, америкалик дипломатлар навбатдаги бор С-400 хариди туфайли Анқарага қарши санкциялар киритилиши мумкинлиги билан пўписа қилишган.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ Давлат департаменти ушбу баёнотни Туркия ва АҚШ ўртасида Россия зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш масаласи юзасидан ўтказиладиган музокаралари олдидан эълон қилган.

Трамп Эрдоғанга "ёғлиқ битим" таклиф қилди >>>

Сал олдин С-400 билан боғлиқ ҳолатни президентлар Дональд Трамп ва Тойип Эрдоғанлар муҳокама қилишган эди. Туркия етакчиси Анқара Россия қуролидан воз кечишни режалаштирмаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозни келтириб чиқарган Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими бўлмиш С-400нинг етказиб берилиши июль ойи ўрталарида бошланган эди. Эрдоғаннинг сўзларига кўра, C-400 2020 йилнинг апрелида тўлиқ ишга туширилади. Вашингтон мунтазам ушбу битимдан воз кечишга, ўрнига американинг Patriot мажмуаларини харид қилишга чақирмоқда, акс ҳолда Туркияга қирувчиларнинг энг сўнгги авлоди бўлмиш F-35 сотувини тўхтатиб қўйиш ёки умуман бекор қилиш ва ҳатто санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда. Анқара ён босишга рози бўлмаяпти.

Асосий мавзулар