05:39 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Военный эксперт Александр Жилин. Фото со страницы Twitter пользователя @azhilin1

АҚШнинг космосдаги тажрибалари ядровий қуролдан ҳам қўрқинчлироқ - Жилин

Sputnik / Азамат Тотубаев
Дунёда
Ҳавола олиш
870 0 0

Ҳарбий эксперт, истеъфодаги полковник Александр Жилин фикрига кўра, америкаликлар томонидан космик қурол ишлаб чиқариш дунё учун жуда катта хавф туғдирмоқда, бунга нисбатан ядровий ракеталар зарарсиз восита каби кўринади.

НАТО ўз тезкор фаолияти янги йўналишларидан бири - космос бўлиши ҳақида НАТО бош котиби Йенс Столбенберг  эълон қилганди. Лекин ҳозирча космосда қурол жойлаштириш ҳақида айтилмади.

“АҚШ миллий ҳудудидан ташқарида барча ҳарбий ҳаракатлари амалга оширишга интилмоқда. Сал олдин америкаликлар космосни ҳарбийлаштиришга истаги ҳақида разведка белгилари кўринган. Улар учта йўналишда: геоцентрик ҳарбий ҳаракатлар театри (ерга яқин ва кибер ҳудудда 36 минг километргача баландликда), Ернинг электромагнит ва тортишиш майдонини, шунингдек мавжуд бўлган иқлим бетартиблигини назорат қилиш учун қутбларни бошқариш”, - деди Жилин Sputnik радио эфирида.

Унинг сўзларига кўра, агар разведка маълумотларига ишонадиган бўлсак, Вашингтон ва НАТО сиёсати айнан шунга қаратилган, ва бу инсоният учун ҳақиқий таҳдид мавжудлигини англатади.

“Дональд Трамп президентлик муддати бошида, АҚШ янги жисмоний тамойилларга асосланган қуролларни яратишга эътибор қаратаётганини айтди. Хавфсизлик хизматлари уни дарҳол тўхтатишди, бошқа бу ҳақда ҳеч ким оғиз очмади. Шунга қарамай, очиқ ахборот маконида разведка белгиларини таҳлил қилиб, хавотирли хулосалар қилинади: ядро қуроли бола ғингшиши каби кўринганида, бу фалокат билан тугаши мумкин”, - деб хулоса қилди мутахассис.

Асосий мавзулар