02:12 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Дунёда
Ҳавола олиш
156 0 0

77 ёшли миллиардер Майкл Блумберг Дональд Трампни енгиш ва Американи қайта тиклаш учун президентликка номзодини қўйишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Америкалик миллиардер, Нью-Йорк шаҳрининг собиқ мэри Майкл Блумберг АҚШ президентлигига номзодини қўйишини ва амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп устидан ғалаба қозонишини маълум қилди.

“Мен Дональд Трампни енгиш ва Американи қайта тиклаш учун президентликка номзодимни қўйяпман. Мен бизнес, ҳукумат ва хайр-саховат ишларидаги ноёб тажрибам устун келишга ва етакчилик қилишга имкон беришига ишонаман”, - дея ёзган у Twitter᾽да.

​Аввалроқ 77 ёшли миллиардер Блумберг АҚШ Демократлар партиясидан дастлабки сайловларда иштирок этиш учун ҳужжат топширган эди, аммо бу борада расмий баёнот бермаган эди.

Эндиликда у АҚШ президенти сайловларида иштирок этишини ва сайловларга тайёргарликни фаол равишда бошлаб юборгани расман эълон қилди.

АҚШда навбатдаги президент сайловлари 2020 йилнинг 3 ноябрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар