06:43 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
326 0 0

Суҳбат 9 декабрда Парижда бўлиб ўтиши режалаштирилган “норманд шаклидаги” учрашув арафасида бўлиб ўтган.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин украниналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, суҳбат Киев ташаббуси билан 9 декабрда Парижда бўлиб ўтиши режалаштирилган “норманд шаклидаги” учрашув арафасида бўлиб ўтган.

Хабарда ёзилишича, икки давлат раҳбарлари 2018 йил ноябрда Россия чегарасини бузган Украинанинг учта ҳарбий кемасини қайтариб берилиши мавзусини муҳокама қилишган.

Ўз навбатида, Зеленскийнинг офиси Facebook᾽да Украина етакчиси Киевга қайтарилган кемалардаги ҳужжатлар ва жиҳозларни қайтаришни илтимос қилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, суҳбатда Россия газини Украинага тўғридан-тўғри етказиб беришни давом эттириш ва қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Хабарда президентлар турли даражадаги алоқаларни давом эттиришга келишиб олганлари қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, “норманд шаклидаги” саммит 9 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади.  Украина бўйича “норманд шаклидаги” музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Саммитда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар