02:28 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
475 0 0

Туркияда Россия С-400 ракета зенит тизими синовдан ўтказилиши бошланди. Синов икки кун давом этади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Туркияда Россия С-400 ракета зенит тизими синовдан ўтказилиши бошланди.

Туркиянинг Ihlas Haber агентлиги видео лавҳасида Анқара устидан Американинг F-16 Fighting Falcon самолётлари парвози акс этган. Шу вақтда “Триумф” тизими ҳаво ҳудудини назорат қилмоқда.

 

Синов 25-26 ноябр кунлари амалга оширилади.

Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозни юзага келтирган С-400 тизимларини Россия июл ўрталарида етказиб беришни бошлаган. Туркия президенти сўзларига кўра, 2020 йил апрелида С-400 тизимлари тўлиқ жорий этилади.

Вашингтон келишувни рад этишни, уни ўрнига АҚШ Patriot мажмуларини сотиб олинишини талаб қилди, акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчиларини сотилишини кечиктириш ёки бекор қилиш, шунингдек санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.

Анқара бу талабга бўйсунмади.

Асосий мавзулар