Путин ёшлигида ким бўлишни орзу қилганини айтди

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин
Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путин келажакда касб танлаш бораси мавзусида ота-онаси ва мураббийи билан жиддий мунозаралар бўлганини айтди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ёшлигида денгизчи ёки учувчи бўлишни орзу қилганини айтди.

“Бошқа ёшлар сингари аввалига турли истакларим бор эди – денгизчи ёки учувчи бўлиш”, - деди давлат раҳбари “Проектория” бутунроссия форум иштирокчиларига.

Президент РФ В. Путин принял участие в третьем Международном форуме Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон
Ёш Путинга берилган тавсифнома ошкор қилинди

Унинг сўзларига кўра, у буларнинг барчасини диққат билан кузатган ва ўзини ушбу касбларда тасаввур қилиб кўрган. У тегишли олий ўқув даргоҳларига келиб, четдан одамлар нима қилаётгани, қандай суҳбатлашаётганларини кузатган.

Шунингдек, Путин келажакда касб танлаш бораси мавзусида ота-онаси ва мураббий билан жиддий мунозаралар бўлганини айтди.

Россия етакчиси ўзига ёққан касбни танлаган ёшлар натижага эришиш учун кўп ишлашига тўғри келишига тайёр туришлари лозимлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0