09:53 01 Март 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Дунёда
Ҳавола олиш
426 0 0

Қозоғистонда амалдорларнинг ходимлари пора билан қўлга тушса, амалдорлар истеъфога чиқишини назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қозоғистонда амалдорларнинг қўли остидаги ходимлар пора билан қўлга тушса, амалдорлар истеъфога чиқишини назарда тутувчи қонун қабул қилинди.

“Эндиликда сиёсий давлат хизматчилари, яъни вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятлар, Нур-Султон, Олмаота, Чимкент шаҳарлари ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари қўли остидагилар порахўрлик билан қўлга тушган тақдирда истеъфога чиқишга мажбурлар”, - дея тушунтирган Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш хизмати раисининг ўринбосари Олжас Бектенов. Sputnik Қозоғистон унинг сўзларидан иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, амалдор унинг қўли остидаги нисбатан айблов ҳукми ёки оқламайдиган асосларга кўра жиноий иш тўхтатилган сўнг 10 кун ўтиб истеъфога чиқишга мажбур.

Мавзу бўйича

Қозоғистонда давлат хизматчилари сони 25 %га қисқартирилади
Қозоғистон давлат хизматчиларини қишлоқларга ишлашга юборишмоқчи
Теглар:
коррупция, пора, Қозоғистон

Асосий мавзулар