Германия Россиянинг РСМДга Европада мораторий эълон қилиш таклифига рози бўлмади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишУправляемая ракета класса воздух-воздух малого радиуса действия Р-73
Управляемая ракета класса воздух-воздух малого радиуса действия Р-73 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин ёзда "Европа ва Осиёнинг асосий давлатлари" раҳбарларига РСМД тўғрисида мактуб йўллаган эди. Альянсдагилар мактубни олганини тасдиқлашди, аммо хатни "ишончга муносиб" топишмади.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Берлин Москванинг ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни Европада жойлаштиришни таъқиқлаш бўйича таклифини қабул қилмади. Сал олдин бу таклифни Париж ҳам рад этган эди.

Атомный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Академик ядро уруши қандай бошланиши мумкинлигини айтди

"Биз НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг альянс номидан 2 август куни қилган баёнотига ишора қиламиз", - дея таъкидлашган ГФР вазирлар маҳкамаси ахборот хизматида.

Владимир Путин ёзда "Европа ва Осиёнинг асосий давлатлари" етакчиларига РСМД тўғрисида мактуб йўллаган эди. Альянсдагилар мактубни олганини тасдиқлашди, аммо хатни "ишончга муносиб" топишмади.

Иккинчи август куни ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг "даставвал" Россиянинг ўзи ўз тизимларини кенг жорий этишдан тўхташи, уларни йўқ қилиши ва "РСМДга амал қилиши" лозимлиги ҳақида баёнот билан чиққан эди. У бу сўзларни айтгач, Москва "реакция" сифатида тегишли битимдан чиқди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш шартномаси (ДРСМД) ўз кучини иккинчи августда йўқотди. Бу битим ўз кучини йўқотишида Вашингтон ташаббус кўрсатган. Оқ уй Москвани у келишув қоидаларига амал қилмаётганликда айблаб, сўнг қишга келиб, ўзининг шартномадан бир ёқлама тартибда чиқаётганини эълон қилган эди.

Россияда барча айбловларни инкор этиб, қарши эътирозларни олдинга суришмоқда. Экспертлар ҳамжамияти эса янги қурол пойгаси авж олишидан ҳавотирланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0