21:46 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Б-52, Американский сверхдальний бомбардировщик в небе над Афганистаном, 2006 год

АҚШ янги ракета яратиш учун сал кам миллиард доллар ажратди

© Commons.wikimedia / Master Sgt. Lance Cheung (U.S. Air Force)
Дунёда
Ҳавола олиш
364 0 0

Lockheed Martin корпорациясига АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари учун янги ARRW ракета ишлаб чиқилиши учун 988,8 миллион доллар ажратилди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. АҚШ Пентагони томонидан Lockheed Martin корпорациясига АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари учун янги ARRW ракета тайёрланиши учун 988,8 миллион доллар ажратилди.

Ракета тайёрлаш ишлари Орландода амалга оширилади ва 2022 йил 31 декабрда ўз якунига етказилиши режалаштирилган.

Шартнома шартларига кўра, компания янги лойиҳани ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши керак.

Июнь ойида АҚШ ҲҲК илк бор гипертовушли AGM-183A (ARRW) ракетасини муваффақиятли синовини ўтказганди. Бу ракета B-52 Stratofortress бомбардимончисига ўрнатилган.

Lockheed Martin, бошқа компаниялар билан биргаликда, 2018 йилдан бери ARRW тактик гипертовушли ракетани ишлаб чиқмоқда. Ўша вақтда шу мақсадлар учун 480 миллион доллар ажратилганди.

Асосий мавзулар