15:49 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
34910

"Мен НАТО давлатлари етакчилари билан жуда зўр тил топишдим, ҳатто уларнинг йилига 130 миллиард доллар кўп тўлашларига эриша олдим, бу уч йилда 400 миллиардга кўп дегани", - деб мақтанган Трамп

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммитида АҚШга фақатгина ҳурмат ила ёндашишгани, ўзининг саммитдаги иштироки эса олий даражада муваффақиятли кечгани ҳақида маълум қилди.

"Фейк хабарлар тарқатувчи ОАВлар менинг Лондондаги НАТО (саммити)да кечган олий даражадаги муваффақиятли иштирокимни камситиш учун қўлдан келган ҳаракатларни қилишмоқда. Мен НАТО давлатлари етакчилари билан жуда зўр тил топишдим, ва ҳатто уларнинг йилига 130 миллиард доллар кўп тўлашларига эриша олдим, бу уч йилда 400 миллиардга кўп дегани. АҚШ ҳаражатлари энди ошмайди, уни чуқур ҳурмат қилишади", - деб ёзган пайшанба куни Трамп ўзининг Twitterида.

Сал олдин интернетда Лондондаги НАТО саммитида танаффус вақтида бир гуруҳ давлат раҳбарлари суҳбати акс эттирилган видео пайдо бўлган эди. Улар саммитга кимнингдир кечикиб келганини муҳокама қилишаётган эди, шу билан бир қаторда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон учрашув иштирокчиси аввалига 40 дақиқалик матбуот-анжумани ўтказиши кераклиги ҳақида гапирган, Канада бош вазири Жастин Трюдо эса давлат раҳбари атрофидагиларнинг "оғзи очилиб қолганини" таъкидлаган. ОАВ бунда гап Трамп ҳақида борганлигини ҳақида тахмин қилган.

Трамп, Трюдо томонидан айтилган гап бўйича изоҳ берар экан, Канада бош вазирини "иккиюзламачи", деб атаган.

Натижада кейинчалик Трюдо НАТО саммити кулуарида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги изоҳлари учун кечирм сўраган-сўрамаганлиги ҳақида маълум қилишдан бош тортган. Трюдо ўзининг бу гаплари "Катта еттилик" саммити ўтказиладиган жойнинг кутилмаганда эълон қилингани билан боғлиқлигини қайд этган.

Асосий мавзулар