АҚШ 100 миллион ўғирлаган хакерлар туфайли Россияга қарши санкциялар киритди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ молия вазирлиги 100 миллион ўғирлаган россиялик хакерлар гуруҳи бошлиғи ҳақидаги маълумот учун 5 миллион доллар ваъда қилди.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. АҚШ Молия вазирлиги Россия ва украиналик хакерлар ва улар билан боғлиқ бўлган 17 нафар фуқароларга санкциялар киритди, РИА Новости хабарига асосан.

Хакеры из Fancy Bears опубликовали третью часть данных, полученных после взлома базы ВАДА - Sputnik Ўзбекистон
Андижонлик хакер 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди

Ушбу шахслар орасида асосан Россия фуқаролари, шунингдек Украина ва Молдова фуқаролари бор. Санкцияга тушган шахсларнинг АҚШ тассаруфидаги мулклари музлатиб қўйилиши керак, шунингдек АҚШ фуқаролари ва Америка компанияларига улар билан бизнес юритиш таъқиқланади.

Хабарда айтилишига кўра улар бутун дунё бўйлаб хакерлик гуруҳи (Evil Corp) ташкил қилишган, вирус дастур ёрдамида банк ҳисоб рақамларидан 100 миллиондан ортиқ маблағ ўғирлашган. Бу тарихда интернет орқали амалга оширилган энг йирик ўғирлик бўлиши мумкин.

Гуруҳ раҳбари асли украиналик Максим Якубец дейилмоқда. Максим Якубецни Украинада ҳам Россияда ҳам кўришган. У Lamborghini huracan автомобилида юради. АҚШ ҳукумати Якубец ҳақида маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган. 

Янгиликлар лентаси
0