Ҳабибнинг отаси АҚШ визасини олиш учун Қозоғистонга мурожаат қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАбдулманал Нурмагомедов - отец бойца Хабиба Нурмагомедова
Абдулманал Нурмагомедов - отец бойца Хабиба Нурмагомедова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Тони Фергюсон билан жангда ўғлининг олдида бўлиш учун нима қилиб бўлса ҳам АҚШга бормоқчи.  

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов келаси йил баҳорда Тони Фергюсон билан бўладиган жангда ўғлига секундантлик қилиш мақсадида нима қилиб бўлса ҳам АҚШга боришга қарор қилган.

Маълумки Москвадаги АҚШ элчихонаси Абдулманноп  Нурмагомедовга бир неча маротаба виза беришни рад этган. Бу сафар у Қозоғистон орқали АҚШ элчихонасига ҳужжат топширишга қарор қилган.

— Виза олишга ҳаракат қилаяпман. Ҳужжатларни Қозоғистонга юбордим. Мени у ерга таклиф қилишларини кутаяпман. 22 числода Олма-отада бўламан. Суҳбатдан ўтаман деб умид қиламан, - деди, чемпионний отаси.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Фергюсон орасида жанг 2020 йилнинг 18 апрелида Нью-  Йоркда бўлиб ўтади. Шу вақтга қадар Ҳабиб ва Тони 4 маротаба жанг ўтказишга ҳаракат қилишган бўлсағда, ҳар сафар у униси ё буниси жароҳат олиши туфали жанг бекор қилиб келинаётган эди.



 

 

Янгиликлар лентаси
0