10:54 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
56210

Германия канцлери Ангела Меркел Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан учрашувда Қозоғистон мадҳиясини ўтирган ҳолатда тинглади.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевни кутиб олиш маросимида Германия канцлери Ангела Меркел Қозоғистон мадҳиясини ўтирган ҳолатда тинглади, буни Германия ҳукуматида тасдиқлашди.

“Бу фэйк эмас, канцлер мадҳияни ўтирган ҳолатда тинглади”, - деб тасдиқлашди бундестагда.

Куни кеча Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев расмий ташриф билан Германияга келди.

Сўнгги пайт Германияга ташриф буюрган хорижий мамлакат президентлари бир неча учрашувлари давомида канцлер Меркел стулда ўтириб, давлат мадҳияларини тинглаши кузатилган.

Ҳиндистонга ноябр ойида амалга оширилган ташриф вақтида Меркел икки давлат мадҳияларини ўтирган ҳолатда тинглади. Худди шундай ҳолат сентябрда Хитойга амалга оширилган ташрифлар чоғида такрорланди.

Германия ҳукумати Ангела Меркелнинг саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммо йўқлиги ҳақида расмий равишда маълум қилди.

Июн ойидан бери Меркел бир неча марта расмий учрашувда ўзини ёмон ҳис қилиш ҳолатлари юз берган. Жумладан, июнь ойида Меркелни Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда титроқ босганди.

Июль ойида Ангела Меркель Финландия бош вазири Антти Ринне билан учрашув вақтида яна ўзини ёмон ҳис қилганди.

Кейинроқ Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув чоғида ҳам уни кучли қалтироқ тутиб қолганди.

Яқинда ноябр ойи охирида Берлинда кўп томонлама савдо ва ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишланган анжуманда Ангела Меркел саҳнага чиқаётган вақтда қоқилиб йиқилганди.

Асосий мавзулар