20:04 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
930 0 0

Россия Акртика устидан ҳаво мудофааси гумбазини ўрнатади. Бу нима учун керак, ҳарбий эксперт Sputnik радио эфирида тушунтирди.

Арктиканинг Россия қисми устидан ҳаво гумбази яратилади - бунинг учун Шимолий флотнинг барча Арктика бўлинмалари яқин йилларда С-400 зенит-ракета тизимлари билан жиҳозланади, деб баёнот берди Шимолий флот қумондони, вице-адмирал Александр Моисеев, дея хабар берди РИА Новости.

“Зенит-ракета ва радиотехника қўшинларини янги техника билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу йил “Новая Земля”да жойлашган зенит-ракета полки янги С-400 зенит-ракета тизимлари билан жиҳозланди ва уларни хизматни ўташи бошланди. Яқин йилларда Арктикадаги барча қўшинларимизни бундай комплекслар билан жиҳозланиши  режалаштирилмоқда. ”, - деди қўмондон.

Унинг сўзларига кўра, бунинг эвазига Арктикани душманнинг барча турдаги, шу жумладан авиация, қанотли ва баллистик ракеталари хужумидан ҳимоя қилади.

МГИМО ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори Алексей Подберёзкин Sputnik радио эфирида бунинг муҳимлигини тушунтирди.

"Ҳаво мудофааси ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларини яратиш режасига мувофиқ, ҳар хил синфдаги ракеталарни доимий равишда аниқлайдиган ва йўқ қиладиган яхлид зона яратилмоқда. Бу ҳаракатлар ҳозирда шимолий чегараларга йўналтирилганлиги аён. Биринчидан, зарба бериш учун энг хавфли ҳудуд, чунки у жуда қисқа. Иккинчидан, “Арктика учун кураш” аллақачон бошланган ва Арктика ҳудудига кирмайдиган давлатлар ўзининг таъсир доирасини белгилашга тобора  интилмоқда”- ҳисоблайди Алексей Подберёзкин. Россиянинг жавобгарлик ҳудуди ишончли ҳимоя қилиниши керак, деди у.

"Биз Россия қуролли кучларининг жавобгарлик ҳудуди деб ҳисобланадиган ҳудудлар Ҳаво мудофааси ва Ракеталардан қарши мудофаа тизимлари томонидан ишончли тарзда ҳимояланиши нуқтаи назаридан қамраб олинишига даъво қилмоқдамиз. Ягона радиолокацион майдони қурилиб бўлгач, Шимолий Қутб ва Арктика минтақалари орқали ҳужумдан мудофаа тизими яратилмоқда” - деди Алексей Подберёзкин.

Сентябрь ойида “Новая Земля” полкининг илк марта С-400 комплекслари билан жиҳозлангани маълум бўлди. Бу бўлинма 2015 йилда ҳарбий хизматга тушди, аммо илгари олдинги авлоддаги С-300 тизимлари хизматни ўтаган.

С-400 зенит-ракета тизимлари барча баландликда бир неча юз километр  оралиғи масофасида жойлашган барча замонавий ва истиқболли аэрокосмик ҳужум воситаларини йўқ қилишга мўлжалланган.

Асосий мавзулар