12:51 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
59540

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Лондонда ўтказилган НАТО саммитида исломий терроризм ҳақида айтган сўзлари учун Франция президенти Эммануэл Макронни танқид қилди.

ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Лондонда ўтказилган НАТО саммитида исломий терроризм ҳақида айтган сўзлари учун Франция президенти Эммануэл Макронни танқид қилди.

“НАТО саммитида Макрон ўрнидан туриб, ислом терроризми ҳақида гапира бошлади. Мен унга “ислом” сўзи “тинчлик” деган маънони англатишини кўп марта айтгандим. Қандай қилиб тинчлик ва терроризмни бирлаштира оласизлар? Ҳозир Парижда “сариқ нимчалар” норозилик қилмоқда. Хўш, уларни тўҳтатсин. Нега буни қила олмайди?”, - деди Эрдўғон Анқарада.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, ғарб давлатлари ислом терроризмдан қўрқаётган вақтда, мусулмон давлатлари террорчилардан энг кўп азоб чекмоқда.

“Эътибор беринг, барча муаммолар исломий давлатларда юз бермоқда: Сурия, Ироқ, Сомали... “Ажрат, тилка пора қил, ют” империяча фикрлаш давом этмоқда. Мусулмонлар ҳуқуқлари бузилганда, биз уларнинг тарафидамиз”, - деб қўшимча қилди Туркия президенти.

Асосий мавзулар