07:15 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
232 0 0

"Унинг бу қадар жиддий эмаслиги ва ўзини йўқотганидан, кун келиб у ҳақда "телба чол", дейишдан бошқа иложимиз қолмаслиги мумкин", - деб баёнот қилган Ким Ён Чхоль.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда КХДР ҳақида айтган гаплари ихлосимизни қайтармоқда ва унинг "телба чол" эканлигини кўрсатмоқда, деб баёнот қилди Шимолий Кореянинг Осиё-Тинч океанида тинчлик учун қўмитаси раиси Ким Ён Чхоль.

Трамп сал олдин ўзининг Twitterида КХДР етакчиси Ким Чен Ин "ўта ақлли" эканлигини, ва агар слишком душманона ҳаракат қиладиган бўлса, "ҳаммасини йўқотиши" мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Трампга кўра, Ким Чен Ин шу боис "Қўшма штатлар президенти билан бўлган "ўта яхши муносабатларини" ошкор этмайди ёхуд АҚШда ноябр ойида бўладиган сайловларга аралашмайди".

Трамп, бунга қадар, 7 декабрда ҳам журналистларга шимолий кореялик етакчи билан "муносабатлари ўта яхшилигини", аммо шу билан бирга КХДР томонидан муайян душманлик борлигини айтган эди.

"Бизнинг бошқа йўқотадиган нарсамиз йўқ. Ҳатто, АҚШ биздан яна ниманидир олиб қўйиш билан таҳдид қилса, улар бизнинг мавжудлигимизни, бизнинг кучимизни, уларга бўлган нафратимизни биздан тортиб ололмайди… Трамп агар биз нимадир қилсак, у қаттиқ ҳайратланиши ҳақида айтган эди. У албатта, ҳайратланади. Биз у ҳайратланиши учун албатта буни қиламиз, агар у ҳайратланмаса, бизнинг ихлосимиз қайтади", - деб айтган Ким Ён Чхоль, унинг сўзларидан Корея Марказий телеграф агентлиги иқтибос келтирган.

Трамп на выступлении ООН
Пресс-служба президента Украины

Ким Ён Чхоль шунингдек, Трампнинг сўзлари, бу шунчаки "таҳдид" эканлигини, ва бундай ҳатти-ҳаракат "кўнгил совишини" келтириб чиқаришини қўшимча қилди. "У бундай ҳаракатларга йўл қўйиб, ҳар сафар шунчаки ўзининг сабрни йўқотган чол эканлигини исботламоқда. Унинг сўзларидан у ҳаддан зиёд ҳавотирдалиги билиняпти. Унинг бу қадар жиддий эмаслиги ва ўзини йўқотганлигидан, кун келиб уни "телба чол" дейишдан бошқа иложимиз қолмаслиги мумкин", - деб баёнот қилган Ким Ён Чхоль.

У шунингдек, агар Трамп бундай ҳаракатларини давом эттирса "Раис Ким Чен Иннинг у ҳақдаги фикри ўзгарини мумкинлигини" қўшимча қилган.

Асосий мавзулар