10:58 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
1203 0 0

Интернетда АҚШнинг нуқтали зарба беришга мўлжалланган янги ракетаси зарбаси оқибатлари акс этган фотосуратлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Интернетда АҚШнинг янги ракетаси Сурияда жангарилар автомобилга текканидан сўнг олинган фотосуратлар пайдо бўлди, РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу зарба американинг янги турдаги ракетаси - "AGM-114R9X Hellfire" томонидан берилган. Ушбу ракетанинг асосий хусусияти шундаки – у портламайди.

Унинг норасмий номи "Катана" (ханжар) бўлиб, ракета нишонга яқин келганда, унинг атрофида ўткир тиғлар кўтарилади. Катта тезлик билан бирга ушбу тиғлар автомобил ёки уй ичида бўлган тирик жонларни йўқ қилади. Лекин зарба оқибатида ёнғин ёки портлаш содир бўлмайди, шу сабаб ракета қурбонлари сони одатда 1-5 кишидан кўп бўлмайди. 

Аксарият ҳолларда ушбу ракета учувчисиз аппаратлардан ёки вертолётлардан учирилади.

Фотосуратларда акс этишига кўра, ханжар-ракета бемалол автомобил томини тешиб ўтиб унинг ичида бўлган 3 кишини ўлимига сабаб бўлган. Зарба айнан шу ракета ёрдамида берилганини автомобил томида қолган кесиш чизиқларидан билиб олса бўлади.

Айтиш жоизки, америкаликлар ушбу ракетадан олдин ҳам фойдаланишган. Сурия ҳудудида бир неча бор жангарилар ушбу ракета ёрдамида йўқ қилинган эди.

Асосий мавзулар