17:27 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Дунёда
Ҳавола олиш
342 0 0

АҚШ президенти Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни мустаҳкамлашга имкон беришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни мустаҳкамлашга имкон беришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй баёнотига таяниб хабар қилмоқда.

Лавров Трамп билан қайси мавзуларни муҳокама қилганини айтди

Таъкидланишича, Америка етакчиси буни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлган учрашув чоғида айтган.

“Президент Россия билан муносабатларнинг яхшиланиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга имкон беришини таъкидлади”, - дейилган Оқ уй хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров расмий ташриф билан Вашингтонда бўлди. Ташриф давомида Дональд Трамп ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар ўтказди. Лавров Дональд Трамп билан музокаралар ўзаро тушуниш муҳитида ўтгани ва томонлар қатор долзарб муаммоларни муҳокама қилганларини маълум қилди.

Мавзу бўйича

Лавров ва Трамп нималарни муҳокама қилди: учрашув якуни
Трамп G7 етакчилари билан Россия туфайли жанжаллашиб қолди
Трамп Путиндан Америкадаги сайловларга аралашмасликни сўради
Теглар:
Трамп, АҚШ, Россия

Асосий мавзулар