17:21 26 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Дунёда
Ҳавола олиш
29810

Қозоғистон меҳнат вазирлиги таъкидлашича, мамлактада кичик бизнес соҳасида мигрантлар кўп ҳолатларда ноқонуний фаолиятга жалб қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Қозоғистонда мавсум ишчиларига тенглаштирилади ва уларга солиқ тўловини тўлаш юклатилади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.

Қонунчиликка тегишли ўзгартиришларни назарда тутган қонунни парламент депутатлар маъқуллади.

Миграция жараёнларини тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетовнинг таъкидлашича, мамлакатда кичик бизнес субъектлари меҳнат муҳожирларини кўплаб ҳолатларда нолегал фаолиятга жалб қилмоқда.

“Кичик корхоналар томонидан меҳнат муҳожирларини бизнесдаги ноқонуний фаолиятга жалб қилиш фактларининг кўпайиши муносабати билан меҳнат муҳожирларини "мавсумий ишчилар"га тенглаштириш таклиф қилинмоқда”, - деб таъкидлади вазир.

Вазир сўзларига кўра, хорижий ишчиларни жалб қилиш тизимида ойига 52 доллар (20 200 тенге) солиқ тўлови жорий этишни назарда тутмоқда.  

Мавсумий ишчилар учун мутахассисликлар рўйхати ишлаб чиқилади.

Қонун лойиҳасига кўра, миграция жараёнлари соҳасидаги ҳуқуқий базани кенгайтириш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун чет элликлар учун доимий яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномани расмийлаштириш учун 4 ойлик маош (10 минг 100 тенге) миқдорида давлат божини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Асосий мавзулар