02:40 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
57310

Қолаверса, Чавушўғли Туркия Россия қирувчиларини Американинг F-35 самолётлари муқобили сифатида кўриб чиқаётганини таъкидлаган.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Агар Вашингтон Анқарага қарши Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими С-400ни харид қилганлиги туфайли санкция жорий этса, Туркия жавоб чораларини қабул қилади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.

“Энг ёмон снецарийни баҳолаймиз ва қарор қабул қиламиз. Агар Туркияга қарши санкция киритса, кун тартибига Инжирлик (Туркия жанубидаги Америка базаси – таҳр.) ва Кюрежик базаларига оид масалалар чиқиши мумкин”, - дея вазир сўзларидан келтиради РИА Новости.

Қолаверса, Чавушўғли Туркия Россия қирувчиларини Американинг F-35 самолётлари муқобили сифатида кўриб чиқаётганини таъкидлаган. Агар АҚШ етказиб беришдан бош тортса, шундай ҳам бўлиши мумкин.

“АҚШ барча таклифларимизга рад жавобини бермоқда. Агар АҚШ ижобий муносабат билдирса, биз ҳам шундай жавоб қайтарамиз. Бироқ F-35 сотиб ололмасак, демак, муқобилини излаймиз. Бу Россия бозори ҳам, бошқаси ҳам бўлиши мумкин”, - деб қўшимча қилган Чавушўғли.

Аввалроқ у Россия С-400 тизимларини сотиб олиш сиёсий масала эмаслинини маълум қилганди. Зеро Туркия бунга қадар АҚШ ва Францияга улардан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилган эди. Бироқ улар рози бўлишмаган.

Теглар:
Мавлуд Чавушўғли, С-400, Туркия

Асосий мавзулар