15:35 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
114410

Песков Россия ва Украина президентлари кўп масалалар бўйича бўйича келишишдан узоқ эканликларини айтди.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Россия ва Украина президентлари Владимир Путин и Владимир Зеленский кўп масалалар бўйича бўйича келишишдан узоқлардир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Путин ва Зеленский бир бирлари билан суҳбатлашишни бошлашди. <...> Улар, равшан бўладики, турлича терминологиядан фойдаланишади”, - дея Песков сўзларидан келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у Путин ва Зеленский юзма-юз 10-15 дақиқа суҳбатлашганини эслатган, чунки уларнинг суҳбатини Франция президенти Эммануэль Макрон бўлган. Макрон ишни “норманд тўртлиги”да давом эттириш керак деб туриб олган.

Эслатиб ўтамиз, Парижда Владимир Путин, Владимир Зеленский, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция раҳбари Эммануэль Макрон иштирокида “норманд тўртлиги” саммити бўлиб ўтди. Саммит доирасида икки томонлама музокаралар, жумладан, Путин ва Зеленскийнинг илк учрашуви бўлиб ўтди.

“Норманд тўртлиги” кўринишидаги Украина бўйича музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Унда Россия, Германия, Украина ва Франция етакчилари Донбассдаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишади.

Ушбу доирадаги навбатдаги учрашув тўрт ойдан сўнг бўлиб ўтиши керак.

Мавзу бўйича

“Норманд тўртлиги” Парижда нималар ҳақида келишиб олди?
Путин Париждаги музокараларда довдираб қолган Зеленскийга ёрдам берди – видео
Зеленский Путин билан нима сабабдан музокаралар ўтказиш мушкуллигини айтди
Теглар:
Владимир Зеленский, Путин, Украина, Россия, Дмитрий Песков, норманд тўртлиги, Кремл

Асосий мавзулар