06:34 20 Январ 2020
Эфир
  • RUB156.59
  • EUR10620.45
  • USD9550.76
Дунёда
Ҳавола олиш
1184 0 0

Япония мухолифати вакиллари Россия Курил оролларининг бутун тизмасини қайтариши кераклигини айтди. Россия Федерация кенгаши ва Давлат думасида бу баёнотга муносабат билдиришди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Япония томонининг Курил ороллари масаласини ҳал қилишга оид навбатдаги баёнотлари бу мамлакат билан тинчлик шартномасини тузишдан узоқлаштиради, холос. Бунга россиялик сенатор Франц Клинцевичнинг ишончи комил.

Илгарироқ Япония Коммунистик партияси вакили Кадзуо Сии Токио барча Курил оролларига эгалик қилиш ҳуқуқига эканини маълум қилганди. Шунинг учун Сан-Францискода имзоланган тинчлик шартномасини адолатли деб бўлмайди.

“Япония Коммунистик партияси раиси Кадзуо Сии баёнотларини жиддий қабул қилмаслик керак. У, фикримча, аввало партия рейтингини мамлакат ичида кўтариш мақсадида айтилган”, - дея маълум қилди Клинцевич РИА Новостига.

У Россияда Курил мамлакатнинг ажралмас қисми эканига шубҳа йўқлигини қўшимча қилган, бу мавзуда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ўринсиз.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси коммунистик партияси депутати Дмитрий Новиков Токионинг  айрим масалалар бўйича позицияси ва коллектив хавфсизлиги бўйича эришилган келишувларнинг бузилишини ҳисобга олган ҳолда бу мавзуга қайтишнинг маъноси йўқлигини айтди.

“Бу мунозарага қайтишнинг ҳач қандай маъноси йўқ. Иккинчи жаҳон уриши якунлашини билан кўриб чиқилган барча масалалар келажак учун коллектив хавфсизлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Инсонлар нафақат ўтмишга таянишган, ҳеч кимдан қасос олишмоқчи бўлишмаган, балки янги таҳдидлардан ҳимоя қиладиган шундай халқаро муносабатлар тизимини қуришмоқчи бўлишган. Келишувларнинг бир қисми бузилганда Япония ҳудудида ҳозиргача тугатилмаган америка базалари пайдо бўлди. Бу умуман бу масала тўғрисидаги суҳбатнинг ҳар қандай маъносидан маҳрум қилади”, - деди парламентарий РИА Новости билан суҳбатда.

Россия ва Япония ўртасида бу борасида тинчлик шартномасини тузиш кўп йиллардан буён давом этиб келади. Буни тезлаштиришга Владимир Путин ва Япония бош вазирининг 2018 йилдаги учрашуви навбатдаги турткини бериши керак эди. Ўшанда расмий Токио имзолаш жараёнини тезлаштириш истагини билдирди, лекин мамлакатлар ҳалигача ўзаро қабул қилинадиган қарорга келишмаган.

Мавзу бўйича

Япония Курил оролларида машғулот ўтказгани учун Россияга протест билдирди
Путин Курил ороллари ҳақида: сотадиган нарсамиз йўқ
Абэ Путин билан Курил ороллари бўйича музокараларни тезлаштирмоқчи – ОАВ
Теглар:
Курил ороллари, Япония, Россия

Асосий мавзулар