20:52 27 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
1297 0 0

U.S.News журнали “дунёдаги энг қудратли мамлакатлар” рўйхатини тузди. Кучли учликка Россия, Хитой ва АҚШ киритилган.

ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Россия “дунёдаги энг қудратли мамлакатлар” рўйхати учлигидан ўрин олди. Рейтинг U.S.News журналида нашр этилган.

Уни тузишда ЯИМ, аҳоли сони ҳамда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳақидаги маълумотлар каби мезонлар инобатга олинган.

Журналистларнинг фикрига кўра, “дунёдаги энг қудратли давлатлар доимо янгиликлар сарлавҳаларини эгаллаб келишади, сиёсий майдонда катта таъсирга эга ва глобал иқтисодий моделларни шакллантиришда асосий ролни ўйнашади”.

Рейтингда Россия иккинчи ўринни эгаллаган. Учликка биринчи ва учинчи поғонани банд этган АҚШ ва Хитой киритилган.

Словакия, Словения, Естония, Латвия ва Литва рейтинг охирида келтирилган.

Теглар:
рейтинг, Россия

Асосий мавзулар