04:23 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
934 0 0

Марк Эспер Туркия президентининг америкалик ҳарбийлар учун Инжирлик базаси ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Пентагон раҳбари Марк Эспер Туркия президенти Таййиб Эрдоғаннинг америкалик ҳарбийлар учун Инжирлик базаси ёпилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

“Бу хабар менга илгарироқ етказилмаган эди. Илк бор бу ҳақда газеталарда ўқидим... шунинг учун мудофаа вазиридаги ҳамкасбим (Туркия – Sputnik) билан улар аслида нимани назарда тутишгани ва улар нақадар жиддий эканликларини билиб олиш учун гаплашишим керак”, - деди Эспер журналистларга.

Туркия АҚШ учун Инжирлик авиабазасини ёпиш билан таҳдид қилди

Эспернинг журналистлар билан мулоқоти стенограммаси Пентагон сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Анқара Инжирлик ва Кюрежик базаларини АҚШ санкцияларига жавобан ёпиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Мавзу бўйича

Туркия АҚШ учун Инжирлик авиабазасини ёпиш билан таҳдид қилди
Эрдоған АҚШга пўписа қилди
Туркия мудофаа вазири Анқарани С-400 харид қилишга нима мажбурлаганини тушунтирди
Теглар:
АҚШ, Туркия

Асосий мавзулар