12:35 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
515 0 0

Бугун эрталаб икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиқди. Уни тўхтатишга мувафақ бўлинди. Бироқ кейинчалик музокалар вақтида Тожикистон томондан ўқ отилди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида юз берган можаро вақтида Қирғизистон ИИВ Ички қўшин ҳарбий хизматчиси яраланди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат чегара хизмати матбуот хизматига асосан.

Бугун эрталаб чегара ҳудуди яқинида истиқомат қилувчи тахминан 180 нафар Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бир-бирига тош отишди. Шу муносабат билан икки давлат чегара хизмати, ҳуқуқ тартибот ва вилоят маъмурияти вакиллари музокара ўтказди.

“Музокара вақтида соат 11:30 да Тожикистон томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқароларига қарата тош отишни бошлашди. Қирғизистонликлар ўз навбатида икки машина олд ойналарини тош билан синдиришди. 20 дақиқадан сўнг Тожикистон томонидан, дастлабки маълумотларга кўра, кичик калибрли милтиқдан ўқ отилди. Бунинг оқибатида Қирғизистон ИИВ Ички қўшин ҳарбий хизматчиси яраланди”, - дейилган чегара хизмати хабарида.

Таъкидланишича, музокара тўхтатилган. Ҳозирги вақтда томонлар икки давлат чегара туманларида яшайдиган аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Тожик-қирғиз чегара участкасида вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Чегара бош штаб раҳбари – раиснинг биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев Баткен вилоятига жўнаб кетди.

Асосий мавзулар