“ИД” Марказий Осиёга бостириб кириш учун плацдарм тайёрламоқда – Патрушев

© AP Photo / Militant website via AP, FileБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Патрушев жангариларнинг якуний мақсади Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудини бирлаштирувчи Буюк Хуросон деб аталувчи давлат тузиш эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев тақиқланган “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти Афғонистонда Марказий Осиёга бостириб кириш учун плацдарм (майдон) тайёрлаётганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига қараганда, Афғонистонда хавфсизлик соҳасидаги вазият беқарорлигича қолмоқда. “ИШИД”нинг кучайиши катта ташвишга солмоқда.

Министерство иностранных дел России - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ “Ишқобод” чегара постига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди

Патрушев Афғонистон ҳукумати кучларининг яқинда ўтказган амалиёти натижасида 600 нафардан зиёд жангариларнинг йўқ қилингани ёки асирга олинганига қарамай, мамлакатда турли маълумотларга кўра 2,5 мингга яқин жангарилар қолмоқда.

“Ишидчилар асосий саъй-ҳаракатларини ўзларини Афғонистон шимолида бўлишларига қаратишмоқда. У ерда аллақачон икки мингдан зиёд жангарилар толибларга қарши курашиш ва Тожикистон ва Туркманистон орқали Марказий Осиё минтақасига бостириб киришга тайёргарлик кўриш учун тўпланган”, - деди Патрушев Теҳронда Хавфсизлик кенгаши котиблари ва Афғонистон бўйича миллий хавфсизлик маслаҳатчилари йиғилишида.

Генерал Дўстум Афғонистон шимолига кенг кўламли юриш бошлади

Патрушев жангариларнинг якуний мақсади Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудини бирлаштирувчи Буюк Хуросон деб аталувчи давлат тузиш эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0