03:48 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
1026 0 0

Россия президенти Владимир Путин батискафда шўнғиган жойда Иккинчи жаҳон урушидан қолган немис мина майдони топилган.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Фин кўрфазида шўнғиган жойда немис мина майдони топилган. Бу ҳақда Болтиқ флоти қўмондони адмирал Александр Носатов “Красная звезда” газетасига берган интервьюсида ҳикоя қилиб берди.

Носатов Гогланд оролини тозалаш ишларини алоҳида таъкидлаб ўтган.

“Оролнинг ўзида сапёрлар уруш йилларидан бери бўлган йигирмата ўқ-дориларни аниқлаб зарарсизлантиришди.  Денгиз тубида эса “Александр Обухов” мина тозалайдиган экипажи немис лангар минасидан иборат бутун бошли майдонни аниқлашди ва улар роботлаштирилган сув ости техникаси ёрдамида жойида йўқ қилинди”, - деди адмирал.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Россия президенти Владимир Путин уруш даврида Фин кўрфазида чўкиб кетган “Ш-308” сувости қайиғи ҳалокат жойига батискафда шўнғиган эди.

Мавзу бўйича

Путин МДҲ давлати етакчиларига Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр сирини очди
Путин Париждаги музокараларда довдираб қолган Зеленскийга ёрдам берди – видео
Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб кўрсатишга уриниш ҳолатлари давом этмоқда - Путин
Теглар:
Путин, Россия

Асосий мавзулар