19:55 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
386 0 0

Россия Украина билан ўзаро чекловларни олиб ташлаш борасида музокаралар ўтказишни бошлаши мумкин. Бироқ бир шарт бор.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия Украина билан ўзаро чекловларни олиб ташлаш борасида музокаралар ўтказишни бошлаши мумкин, башартики, Киев бундай ташаббус билдирса. Бу ҳақда РИА Новости Россия бош вазири Дмитрий Медведев сўзларига асосланган ҳолда хабар қилди.

Медведевнинг сўзларига қараганда, ҳозирда икки давлат Вазирлар маҳкамаси даражасидаги алоқалар тўхтатиб қўйилган.

“Ҳозир алоқаларимиз тўхтатиб қўйилган (Россия ва Украина ҳукумати раҳбарлари ўртасида – таҳр.), табиийки, қўнғироқлашмаймиз ва ёзишиб турмаймиз”,  - деди Медведев.

Бироқ у Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак украиналик ҳамкасби билан газ масаласи бўйича мулоқот қилганини эслатди. Шунингдек, икки давлат энергетика вазирлари мулоқот қилишмоқда.

“Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман: истасалар – марҳамат. Биз ҳамиша уларга айтганмиз: истасангиз, ҳатто икки томонлама санкциялар тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тайёрмиз, лекин бунинг учун сиз томондан қандайдир ташаббус бўлиши лозим, чунки санкцияларни биринчи бўлиб сиз киритгансиз”, - дея тушунтирди Россия бош вазири.

Киев Мосвага қарши санкцияларни 2014 йил баҳорида Қримнинг Россия таркибига қўшилгани ҳамда Донбассда можаро бошланиши сабаб киритишни бошлади. Россия ҳам жавоб чоралари кўрди. Ўшандан буён ўзаро чекловлар чораси бир неча марта кенгайтирилди.

Мавзу бўйича

Медведев Киев билан газ битимини тузишнинг асосий шартларини айтди
Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
Украина россиялик эркакларни мамлакатга киришини тақиқлади
Теглар:
санкциялар, Украина, Россия, Медведев

Асосий мавзулар