Атамбаев ўрнидан туриб кетди – адвокат ГКНБ биносидаги суд ҳақида

© Sputnik / Табылды КадырбековБывший президент КР Алмазбек Атамбаев
Бывший президент КР Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев асосий фигурант бўлган жиноий иш юзасидан сайёр суд ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев  Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) биносида бўлиб ўтган сайёр судни тарк этди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесаров маълум қилди.

Атамбаев рассказал о Джумакадырове — видео с эмоциями президента - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев яна саркашлик қилмоқда

Унинг сўзларига қараганда, Атамбаевни ҳимоя қилувчилар судни бошқа жойга кўчириш ҳамда суд мажлисини давлат раҳбарининг иштирокисиз ўтказишни сўраб илтимоснома киритишган. Чунки Атамбаев судда иштирок этишни хоҳламайди ва саволларга жавоб беришдан бош тортмоқда.

“Биз бўлган шароитлар на санитар, на инсоний, на юридик меъёрларга мувофиқ келарди. 12-15 квадрат метр бўлган хона ва унда бўлган 18 кишини тасаввур қилинг. Судья эса бир бурчакда. Аммо суд мажлис жойини кўчиришни ҳам, мажлисни Атамбаевсиз ўтказишни ҳам рад этди. Шундан сўнг Алмазбек Шаршенович ўрнидан туриб кетди”, - дея адвокат сўзларидан келтиради Sputnik Қирғизистон.

Бунга қадар қонундаги ўғри Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича суд мажлиси Алмазбек Атамбаевнинг бетоблиги боис бўлиб ўтказилмаган эди. Ўшанда суд прокурорнинг илтимосномасига биноан сайёр суд мажлисини ўтказишга қарор қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0