16:15 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ – Эрон можароси (36)
538 0 0

Эрон олий етакчисининг маслаҳатчиси Эрон Сурияга мамлакатда ноқонуний бўлиб турган Америка қўшинларини олиб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Эрон Сурияга мамлакатда ноқонуний бўлиб турган Америка қўшинларини олиб чиқишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Эрон олий етакчисининг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий RT Arabic телаканалига берган интервьюсида маълум қилди.

У АҚШ Сурия нефтларини ўғирлаб келаётгани, президент Дональд Трамп эса Сурия халқининг қаршилигига қарамасдан уни тунаб келаётгани ва “халқаро ўғри” эканини таъкидлаган.

“Биз Сурия ҳукуматининг илтимосига жавобан ва имконимиз қадар Америка қўшинларини олиб чиқишда ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, - деган Вилоятий.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиянинг Сурия шимолий-шарқидаги ҳарбий амалиёти фонида ушбу минтақадан қўшинларнинг катта қисмини олиб чиқиб кетган эди. Америкалик ҳарбийлар мамлакатнинг жануби ва шарқида кам сонда қолган. Пентагоннинг баёнотларига кўра, улар маҳаллий курд қисмларига нефть конларини қўриқлашда ёрдам бериб келмоқда.

Сурия президенти Башар Асад АҚШ эгаллаб олган Суриядаги конлардаги нефтни Туркияга сотиб келаётганини маълум қилган эди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2014 йилдан буён Сурияда мамлакат рухсатисиз ҳарбий амалиёт ўтказиб келишади. Эрон ҳарбий маслаҳатчилари Сурияда ҳукумат таклифига биноан бўлиб туришибди.

Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (36)
Теглар:
нефт, АҚШ, Сурия, Эрон

Асосий мавзулар