20:41 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
49910

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг аксарияти мамлакат президенти Владимир Путинни йил сиёсатчиси деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россияликлар мамлакат президенти Владимир Путинни йил сиёсатчиси деб аташади. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) ўтказган сўров натижалари далолат бермоқда.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўровда иштирок этганларнинг 46 фоизи Путинни йил сиёсатчиси деб аташган. Россия ташқи ишлар вазири учун 16 фоиз киши овоз берган. Яна 10 фоиз киши Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни йил сиёсатчиси деб аташган.

Қайд этилишича, 39 фоиз иштирокчи жавоб беришга қийналган.

Шу билан бирга, 22 фоиз россияликлар Владимир Путинни Янги йил дастурхонига таклиф қилган бўлишларини айтишган. 12 фоиз киши эса Россия Либерал-демократик партияси етакчисини Владимир Жириновскийни Янги йил дастурхонига таклиф қилишга тайёр.

Сўров ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган. Телефон орқали овоз беришда Россиянинг 1,6 минг нафар вояга етгна фуқаролари иштирок этган.

Теглар:
Путин, Россия

Асосий мавзулар