01:25 15 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Дунёда
Ҳавола олиш
372 0 0

Ўн йиллик кишилар рўйхатига 19 нафар сиёсатчи, 22 нафар ишбилармон ҳамда 9 нафар маданият, фан, шоу-бизнес ва спорт вакиллари киритилган.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Британиянинг Financial Times нашри Россия президенти Владимир Путинни 2010 йиллар жараёнини белгилаган 50 киши рўйхатига киритди.

Ўн йиллик кишилар рўйхатига 19 нафар сиёсатчи, 22 нафар ишбилармон ҳамда 9 нафар маданият, фан, шоу-бизнес ва спорт вакиллари киритилган.

Путиндан ташқари рейтингдан АҚШ собиқ президенти Барак Обама, амалдаги Америка президенти Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эмманюэль Макрон, Туркия етакчиси Режеп Эрдоған ва бошқалар ўрин олган.

Шунингдек, энг аҳамиятли кишилар рўйхатига АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (ЦРУ) собиқ ходими Эдвард Сноуден, Гонконгдаги оммавий норозилик намойишлари раҳбари Жошуа Вонг ва покистонлик фаол ва Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзой киритилган.

Бизнес вакиллари орасида рейтингга Apple бош директори Тим Кук, Amazon асосчиси Жефф Безос, Tesla раҳбари Илон Маск, Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс, Alibaba асосчиси Жек Ма, Netflix раҳбари Рид Хастингс, Uber асосчиларидан бири Трэвис Каланик ва Facebook раҳбари Facebook Марк Цукерберг киритилган.

Шоу-бизнес вакилларидан америкалик теннисчи Серена Уильямс, Кардашянлар оиласи вакиласи Кайли Женнер, футболчи Криштиану Роналду ва Леонель Месси, қўшиқчи Тейлов Свифтни рейтингда кўриш мумкин.

Рейтингдаги алоҳида ўринни америкалик продюсер Харви Вайнштейнни зўрлашда айблаган актриса Роуз Макгоун эгаллаган. Айнан унинг ҳаракатлари жинсий зўрлашга қарши ҳаракат MeToo᾽га (Мен ҳам) сабабчи бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар мамлакат президенти Владимир Путинни йил сиёсатчиси деб аташгани хабар қилинган эди.

Теглар:
рейтинг, Путин

Асосий мавзулар