06:40 29 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
1483 0 0

Хитойда ноъмалум пневмония тарқалмоқда. Шифокорлар касаллик турини аниқлай олмаяптилар. Беморлар изоляция қилинган ҳолда даволанмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Хитойнинг Ухан провинциясида номаълум пневмония тўхтамасдан тарқалмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

“Келиб чиқиши номаълум бўлган ўпка яллиғланиши кўплаб ҳолатлари аниқланаётгани туфайли барча тиббий муассасаларига ушбу касаллик статистикасини олиб бориш, беморлар билан боғлиқ вазиятни кузатиб бориш ва хабар бериш ҳақида топшириқ берилди”, дейилган шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Хитойда номаълум пневмония тарқалмоқда. Шифокорлар касаллик турини аниқлай олмаяптилар. Беморлар изоляция қилинган ҳолда даволанмоқда.

Провинцияда декарь ойи ўзида 27 та вирусли пневмония билан хасталаниш ҳолатлари аниқланган, улардан 7 нафари ўта оғир аҳволда. Икки нафар беморнинг соғлиғи яхшиланди, яқин вақтларда уйларига жавоб берилади.

Илгарироқ Хитойда бир неча марта атипик пневмониянинг тарқалиши кузатилганди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш уюшмаси маълумотларига кўра, 2002-2003 йилларда эпидемия вақтидда мамлакатда 350 киши ҳалок бўлганди, касалланганларнинг жами сони 5 минг бемордан ошди. Умумий ҳисобда 30 та давлатда қарийиб 8,5 минг касаллиш ҳолатлари аниқланган, касаллик 900 кишининг умрига зомин бўлди.

Асосий мавзулар