22:52 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
392 0 0

Дипломатлар агентлик журналистлари Эстония ҳукуматининг тўғридан-тўғри таҳдидлари боис ишдан бўшашга мажбур бўлишганини таъкидлашган.

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Россиянинг ЕХҲТдаги доимий ваколатхонаси Sputnik Эстония агентлиги атрофидаги вазият ёмонлашгани сабаб ташкилотнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакилидан жавоб кутмоқда.

“Журналистлар Эстония ҳукумати томонидан билдирилган тўғридан-тўғри озодликдан маҳрум қилиш таҳдиди сабаб ишдан бўшашга мажбур бўлишди. Эстониянинг чидаб бўлмайдиган позицияси унинг ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятларига зиддир. ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакилидан муносабат кутяпмиз”, - дейилади доимий ваколатхонанинг Twitter᾽да эълон қилинган баёнотида.

Sputnik Эстония ходимлари Таллин томонидан жиноий таъқиб бўйича бўлаётган таҳдидлар туфайли 2020 йилнинг 1 январидан таҳририят билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлишди. 1 январдан агентлик сайти фавқулодда режимда ишлашга ўтди.

Асосий мавзулар