Эрон ракета зарбаси оқибатида 80 киши қурбон бўлди - ОАВ

© AP Photo / Fars News Agency, Hamed JafarnejadЗапуск баллистической ракеты в Иране
Запуск баллистической ракеты в Иране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ракета зарбаси оқибатида неча киши қурбон бўлди - Эрон ва АҚШ ОАВлари ҳар хил хабарлар тарқатмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Эроннинг Ироқ ҳудудидаги АҚШ ҳарбий базаларига уюштирган зарбаси оқибатида 80 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Эроннинг Press TV хабарига асосан.

В Иране празднуют годовщину исламской революции - Sputnik Ўзбекистон
Эрон генерал Сулаймон ўлими учун АҚШга жавоб қайтарди

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғига асосан берилган ракета зарбас оқибатида Боғдодда Эроннинг “Ал-Қудс” махсус кучлари  қўмондони Қосим Сулаймони ва яна бир неча киши қурбон бўлган эди.

Кеча, 7 январ куни Эроннинг турли шаҳарларида генерал Сулаймоний дафн маросими муносабати билан 3 миллионга яқин киши кўчаларга чиққан эди. Эрон ҳукумати генерал ўлими учун АҚШдан қасос олишини ва бунинг учун улар 13та “мудҳиш” сценарийлар тайёрлаб қўйганини хабар қилган эди.

7 январдан 8 январга ўтар кечаси Эрон Ироқнинг Эйн-ал-Асад ва Эрбилда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ракеталар ёрдамида зарба берди.

Зарбадан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп “Ҳаммаси жойида” деб, Fox News телеканали “америкаликлар орасида қурбонлар йўқ” деб хабар тарқатган эди.

Янгиликлар лентаси
0