Путин ва Эрдўғон қандай мавзуларни муҳокама қилиши маълум бўлди

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи в Стамбуле
Президент России Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон генералининг ўлдирилиши, "Турк оқими" газ қувури ҳамда Сурия президенти Башар Асад - Туркия ва Россия президентлари учрашувида асосий мавзу бўлади.

ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ортидан АҚШ ва Эрон ўртасида юзага келган кескинликлар 8 январ куни Истамбулда Россия Федерацияси ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги музокараларнинг энг муҳим мавзуларидан бирига айланади. Бу ҳақда Туркия етакчиси матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг баёнотига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Бунга қадар, Кремль матбуот хизмати, Путин 8 январ куни Туркияга ташрифи чоғида "Турк оқими" газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этиши ва Эрдўғон билан Сурия ва Ливиядаги вазият ҳақида суҳбатлашиши маълум қилинган эди.

"Ушбу ҳодисадан (Сулаймонийнинг ўлдирилиши) кейинги дастлабки соатлардан бошлаб  бизнинг президентимиз жуда жадал дипломатик ишларни амалга оширмоқда. Ушбу мавзу Путин билан мамлакатимизга ташриф буюрадиган музокаралар давомида асосий мавзулардан бири бўлади. Бизнинг минтақамиз доимий тўқнашувлардан, ташқи кучларнинг аралашувидан чарчаган. Афсуски, АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар тобора ёмонлашиб бораётганини кўрмоқдамиз ва барчани кескинликни камайтиришга чақирамиз", - деди Қалин журналистларга.

Бундан ташқари, у Сурия президенти Башар Асад мамлакатни келажакка етаклай олмаслигини қўшимча қилди. 

Президент США Дональд Трамп и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган  - Sputnik Ўзбекистон
Ким биринчи ғазабланади. Эксперт АҚШ ва Туркия муносабатларини баҳолади

"Бизнинг позициямиз аниқ: биз (Сурия президенти Башар) Асад мамлакатни келажакка етаклайдиган раҳбар эмаслигини кўраяпмиз. Президентимиз ва Путин ўртасидаги музокаралар давомида Идлибдаги воқеалар асосий мавзулардан бири бўлади", - дея тушунтириб ўтди Қалин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2-январ куни Боғдод аэропортига амалга оширган ракета зарбаси натижасида Ислом инқилобий қўриқчилар корпусининг Қудс махсус кучлари бошлиғи генерал Қассам Сулаймонийни йўқ қилди.

Маълумки, Эрон Олий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Шамхани мамлакатда Сулаймонийнинг ўлдирилгани учун АҚШдан ўч олишига 13 сценарий мавжуд ва Америка лидери Дональд Трамп ўз навбатида АҚШ фуқаролари ҳужум қилинса Эроннинг 52 нишонига "тез ва кучли зарба" беришга ваъда берган..

Аввалроқ Спутник радиоси Руҳоний Эрдўғонга АҚШга қарши бирлашишни таклиф қилганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0