Украинада авиаҳалокат сабабли мотам куни эълон қилинди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраина объявила траур по жертвам крушения Boeing в Тегеране
Украина объявила траур по жертвам крушения Boeing в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 9 январ куни Украинада мотам куни деб эълон қилинди, давлат органлари биноларида байроқлар туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский 9 январни мамлакатда Теҳронда самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг хотираси учун мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти офисининг матбуот хизмати хабар қилди.

На месте крушения украинского лайнера в Иране работают спасатели: никто не выжил - Sputnik Ўзбекистон
Украина самолёти қулаган жойда қутқарувчилар ишламоқда - видео

Бугун, 9 январ куни Украинада байроқлар туширилиб,кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Теҳрон аэропортидан осмонга кўтарилган "Украина халқаро авиалиниялари" компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти бир неча дақиқадан сўнг ҳалокатга учради. Самолётда бўлган 170 нафар йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Йўловчиларнинг аксарияти Эрон фуқаролари бўлишган – 140 киши. Шунингдек, улар орасида Украина, Канада, Германия, Буюк Британия, Швеция ҳамда Афғонистон фуқаролари ҳам бўлишган.

Самолётнинг барча “қора қутилари” топилган. Дастлабки хабарларга кўра, Boeing 737 самолёти двигателининг ёниб кетиши ҳалокат сабаби бўлган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Украина ва Эрон президентларига ҳамдардлик мактубларини йўллаганди. Телеграммада Ўзбекистон президенти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.

Янгиликлар лентаси
0