02:39 30 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ – Эрон можароси (33)
34210

Эронда самолёт уриб туширилиши иши бўйича бир неча киши ҳибсга олинди. Эрон ҳарбийлари "Украина халқаро авиалиниялари" йўловчи самолёти "инсон хатоси" туфайли тасодифан уриб туширилганлигини тан олди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Эронда самолёт уриб туширилиши иши бўйича бир неча киши ҳибсга олинди, деб маълум қилди мамлакат суд ҳокимияти вакили Ғуломҳусайн Эмоили. РИА Новости хабарига асосан. 

Суд вакили бошқа тавсилотларини маълум қилмади.

Киевга парвозни амалга ошираётган "Украина халқаро авиалиниялари"га қарашли Boeing-737-800 лайнери чоршанба куни тонг саҳар Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, тез орада ҳалокатга учраган. Бортдаги 176 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистондан 167 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси.

Шанба куни Эрон ҳарбийлари "Украина халқаро авиалиниялари" йўловчи самолёти "инсон хатоси" туфайли тасодифан уриб туширилганлигини маълум қилди. Boeing хатолик туфайли душман самолёти сифатида қабул қилинган, негаки, у муҳим ҳарбий объект яқинидан учиб ўтаётан бўлган.

Ушбу ҳодиса Ироқдаги америка базаларига берилган ракета зарбаларига АҚШнинг эҳтимолий жавоби билан боғлиқ бўлган "кучайтирилган жанговар тайёргарлик шарт-шароитларда" юз берганлигини таъкидлаб ўтилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Теҳрондан айбни тўлиқ тан олишини, айбдорлар жазоланиши ва компенсация тўланишини кутишини айтди.

Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)

Асосий мавзулар