20:04 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Дунёда
Ҳавола олиш
40401

Юзга яқин одам Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонига йиғилди. Намойишчилар Тожикистон билан чегарада можароларнинг олдини олишни талаб қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Бишкекдаги намойишчилар Тожикистон билан чегарада можароларнинг олдини олишни талаб қилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.

10 январ куни Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи атрофида номаълум шахслар чегара пунктига келган қирғизларнинг уйлари ва бир нечта машиналарга тош отишди, ҳодиса жойига етиб келган чегарачиларга нисбатан кичик калибрли қуролдан ўқ узишди. Вазирлик маълумотларига кўра, ўт Тожикистон томонидан отилди. Бироқ, Душанбенинг версиясига кўра, воқеани қирғиз томони қўзғатди. Тожикистон чегара қўшинларига кўра, кечаси қирғиз томони Исфара ички ишлар бошқармаси ходимининг машинасига қарата ўқ узган. Шанба куни ўша ҳудудда икки давлатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида отишма бўлиб, натижада томонлар бир-бирини тошбўрон қилишган. Шундан сўнг, безорилик ва тартибсизликларда иштирок этишда айбланиб, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Баткен вилоятининг тўрт нафар фуқаросини ҳибсга олдилар. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков чегарани делимитизация қилиш бўйича ишларни тезлаштиришни талаб қилди.

Чоршанба куни юзга яқин одам Қирғизистон пойтахтининг марказий Ала-Тоо майдонига йиғилди. Улар расмийлардан Тожикистон билан чегараолди муаммоларни ҳал этишни ва зиддиятларнинг олдини олишни талаб қилмоқдалар. Намойишчилар шунингдек, ҳарбий блокини бошқарувчи Бош вазир ўринбосари Жениш Разаковнинг истеъфосини ва қўлга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда.

"Чегарадаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш бизнинг умумий манфаатларимиз. Ҳукумат бу йўналишдаги ишларни тезлаштириши керак", - деди фаоллардан бири РИА Новости’га.

Шунингдек, митинг иштирокчилари тожикистонлик фуқароларнинг давлат чегараларининг мунозарали участкаларида "судралувчи миграция" ни тўхтатишни талаб қилишди.

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги зиддият зонасига айланади. Асосий сабаб - бу чегара айнан қаердан ўтганлигини аниқлаб бўлмайдиган чегара ҳудудлари.

Асосий мавзулар