Ливандаги Россия элчихонаси атрофида вазият нотинч

© AP Photo / Hussein MallaЗадержание участников акции протеста в Бейруте
Задержание участников акции протеста в Бейруте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ливандаги Россия элчихонаси жойлашган кўчада оммавий тартибсизликлар ва намойишлар бўлиб ўтмоқда - ОАВ.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Россиянинг Ливан пойтахти Байрутдаги элчихонаси яқинидаги Корниш-ал-Мазраа кўчасидаги вазият полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлардан кейин кескинлигича қолмоқда, дея хабар беради РИА Новости мухбири.

Намойишчилар олдинроқ Сешанба куни ҳибсга олинган щз сафдошлари жойлашган полиция идораси яқинида ва Байрутдаги Россия элчихонаси рўпарасида пикет уюштиришди. Улар ўз шерикларининг озод қилинишини талаб қилмоқда. Жандармлар намойишчиларни полиция бўлинмаси биносидан четлатиб юбордилар, аммо намойишчилар тартибсизликлар жойига тўпланишда давом этдилар.

Аввалроқ полициячилар Саканет Хелу маъмуриятида намойишчилар ярим соат давомида жандармларни қўзғатиб, тошбўрон қилгандан кейин, намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатган,.

Полиция ҳибсга олинган 59 кишидан ўнтасини қўйиб юборган, бундан ташқари Корниш-ал-Мазраадаги тўқнашувлар пайтида бошқа намойишчилар ҳам ҳибсга олинган.

Воқеа жойига армия бўлинмалари ва тез ёрдам машиналари жалб қилинган. Намойишчилар ўз чиқишларини "тинч намойиш", деб эълон қилишига қарамай, жандармлар намойишчилар гуруҳларини таъқиб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0