Тожикистонга минус 50 даражадаги совуқ келмоқда

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Таджикистан
Страны мира. Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Башоратларга кўра, Тожикистоннинг айрим ҳудудларида кечаси ҳаво ҳарорати 47-49 даражагача пасайиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Тожикистонга ўта кучли совуқ об-ҳаво келмоқда, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Лавина - Sputnik Ўзбекистон
Муҳим: тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор - Ўзгидромет

“Душанбеда кечаси ҳаво даражаси минус 3 гача пасаяди. Кундузи 5-7 даража. Шарқ томонда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида кечаси минус 29-34 даража, Булункул туманида кечаси минус 47-49 даража, кундузги вақтда эса минус 16-21 даража бўлиши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлди: шанба куни 5-7 даража, айрим жойларда 8-10 даража илиқ бўлди. Кечаси эса 0-2 даража кузатилди.

Янгиликлар лентаси
0