ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Тожикистонга ўта кучли совуқ об-ҳаво келмоқда, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
“Душанбеда кечаси ҳаво даражаси минус 3 гача пасаяди. Кундузи 5-7 даража. Шарқ томонда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида кечаси минус 29-34 даража, Булункул туманида кечаси минус 47-49 даража, кундузги вақтда эса минус 16-21 даража бўлиши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.
Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлди: шанба куни 5-7 даража, айрим жойларда 8-10 даража илиқ бўлди. Кечаси эса 0-2 даража кузатилди.