10:08 30 Март 2020
Эфир
  • RUB130.22
  • EUR10572.34
  • USD9520.34
Дунёда
Ҳавола олиш
425 0 0

Россия президенти Владимир Путин ушбу лавозимга Тергов қўмитаси раисининг ўринбосари Игорь Красновни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Юрий Чайка Россия бош прокурори лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилди.

“Юрий Чайка бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган Россия бош прокурори лавозимидан озод қилинди”, - дейилади хабарда.

Душанба, 20 январь куни Россия президенти Владимир Путин ушбу лавозимга Тергов қўмитаси раисининг ўринбосари Игорь Красновни таклиф қилди.

Федерация Кенгаши Чайканинг вазифасидан озод қилиниши ва Красновни тайинланиши масалаларини 22 январь куни кўриб чиқишни режалаштирмоқда, дея ёзади РИА Новости.

Юрий Чайка бош прокурор лавозимида 2006 йил июнь ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Асосий мавзулар