12:21 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
512 0 0

Россия янги ҳукуматида собиқ вазирлардан 11 нафари ўз лавозимини сақлаб қолди, 8 нафар янги вазирлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Михаил Мишустин бошчилигидаги Россия ҳукуматининг янги таркиби маълум бўлди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўз лавозимини сақлаб қолган вазирлар:

  • Сергей Лавров – ташқи ишлар вазири
  • Сергей Шойгу – мудофаа вазири
  • Владимир Колокольцев – ички ишлар вазири
  • Александр Новак – энергетика вазири
  • Денис Мантуров – саноат ва савдо вазири
  • Дмитрий Патрушев – қишлоқ хўжалиги вазирлиги
  • Евгений Зиничев  - ФВВ вазири
  • Александр Козлов – Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири
  • Дмитрий Кобылкин – табиат ресурслари ва экология вазири
  • Владимир Якушев – қурилиш ва коммунал хизматлар вазири
  • Евгений Дитрих – транспорт вазири

Янги келган вазирлар:

Михаил Мурашко – соғлиқни сақлаш вазири

Ольга Любимова – маданият вазири

Сергей Кравцов – маориф вазири

Олег Матыцин – спорт вазири

Максим Решетников – иқтисодий ривожланиш вазири

Максут Шадаев – рақамли ривожланиш вазири

Валерий Фальков – фан вазири

Антон Котяков – меҳнат вазири:

Ўз лавозимини йўқотган вазирлар:

Ольга Васильева (маориф), Павел Колобков (спорт) , Максим Орешкин (экономика), Вероника Скворцова (соғлиқни сақлаш) , Максим Топилин (меҳнат) , Владимир Мединский (маданият), Михаил Котюков (фан), Константин Носков (алоқа вазирлиги).

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг олдинги ҳукумати тўлиқ таркибда 15 январ куни Владимир Путин нутқидан сўнг истеъфога чиққан эди. Собиқ бош вазир Дмитрий Медведев Хавфсизлик кенгашида президент ўринбосари лавозимига ўтган.

Асосий мавзулар