13:57 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1053)
106601

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония ва Жанубий Кореяда бу вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Мутахассислар вирус одамдан одамга ўтишини тасдиқлашди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. АҚШда Хитой коронавируси билан биринчи касалланиш ҳолати аниқланганилигини тасдиқлашди. Бу ҳақда The New York Times хабар қилди.

Вашингтон штатида истиқомат қилувчи киши бу вирус билан касалланди. У 15 январ куни Хитойнинг Ухан шаҳридан АҚШга қайтиб келганди.

Эркак ўзини ёмон хис қилишни бошлади ва зудлик билан шифокорларга мурожаат қилди. Улар унда янги вирус борлигинига шубҳа қилишди.

Ташхиш шу кунларда тасдиқланди. Ҳозир беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.  

Ўтган ҳафтада АҚШ ҳукумати учта аэропортда Хитойнинг Ухан шаҳридан келган йўловчиларни текширишни бошлади. Бу шаҳарда янги коронавирус тарқалиши бошлади.

Йўловчилар Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Лос-Анжелес аэропортларида текширилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь охирида куни Хитой ҳукумати мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган эди. Хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.

21 январ ҳолатидаги маълумотга кўра, Хитой ҳукумати ушбу вирус келтириб чиқарган 319 та пневмония ҳолати аниқланган. Олти нафар киши вафот этди.

Вирус Хитой ташқари  Таиланд, Япония ва Жанубий Кореяда бу вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Мутахассислар вирус одамдан одамга ўтишини тасдиқлашди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1053)

Асосий мавзулар