10:26 20 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Дунёда
Ҳавола олиш
121120

Россиялик олимларда Хитойда тарқалган коронавирусга қарши вакцина яратиш учун асосий тайёрлов моддалари борлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Роспотребнадзор эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Елена Ежлова россиялик олимларда Хитойда тарқалган коронавирусга қарши вакцина тайёрлаш учун асосий моддалар борлигини маълум қилди.

“Вакцина яратиш - узоқ муддатли жараён бўлиб, хавф ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда вакцина тайёрлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Бугунги кунда биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида баҳолаймиз ва асосланамиз”, - деди мутахассис.

Ежлованинг сўзларига кўра, Роспотребнадзор чегара ўтиш пунктларида санитар-карантин назоратини кучайтирилган. Фуқаролар тана ҳарорати ўлчаниб, улар билан савол-жавоб ўтказилмоқда.

Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, бугунги кунда фавқулодда вазиятлар қўмитаси вазиятни баҳолаш учун йиғилиш ўтказади.

Россияда янги коронавирус келтириб чиқарган касалликка чалинган беморлар касалхонага ётқизиш ҳолатлари аниқланмади.

Асосий мавзулар