Сиетл марказидаги отишмада бир киши қурбон бўлди

© FotoliaСотрудник американской полиции
Сотрудник американской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиэтл марказида содир бўлган отишмада 1 киши қурбон бўлган ва 5 киши жароҳат олган. Жиноятчи қочиб кетишга улгурган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. АҚШнинг Вашингтон штати Сиетл шаҳри марказида отишма содир бўлди. Унда 1 киши қурбон бўлган ва бир неча киши яраланган. 

"Отишмада 5 киши жароҳатланган бир киши қурбон бўлган. Гумонланувчи қочиб кетди, полиция уни изламоқда. Офицерлар ва шифокорлар ярадорларга ёрдам беришмоқда", - дея расмий твиттерида хабар берилмоқда.

Ҳодиса чоршанба куни кечқурун Пайк-Плейс бозори, Учинчи авеню ва Пайн-стрит кўчаси яқинида юз берди. У ерда Amazon корпорациясининг янги бош офиси ва дунёдаги биринчи Старбакс жойлашган. Пиёдалар оқими катта бўлган бу жой сайёҳлар орасида жуда машҳур.

NBCтомонидан тақдим этилган шошилинч хизматлар маълумотига кўра, 55 ёшли аёл ўта оғир аҳволда, тўққиз ёшли бола оғир аҳволда. 21, 34 ва 35 ёшдаги яна учта эркакнинг аҳволи барқарор. Уларнинг барчаси шифохоналарга этказилган.

Ҳодиса вақтида гувоҳлар ўнга яқин ўқ овозини эшитдилар.

Полиция воқеа жойини ўраб олган, тергов давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак киши отишмани уюштирган, у ёлғиз бўлган.

Янгиликлар лентаси
0