Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон “Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган “Коррупцияни тасаввур қилиш 2019” индекси бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра Ўзбекистон Республикаси 25 балл билан 5 поғонага юқорилади ва 153 ўринни эгаллади.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Ҳамширадан пора талаб амалдорга қарши жиноят иши очилди

Жаҳон миқёсида ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган Шарқий Европа давлатларидан, Грузия (56-балл), Белоруссия (45-балл) ва Черногория (45-балл) қайд этилган. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларидан: Туркманистон 19-балл, Ўзбекистон ва Тожикистон 25-баллдан тўплашди.

2012 йилдан бошлаб Беларус, Қирғизистон ва Ўзбекистон “Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

Transparency International ташкилотининг 2019 йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлигини аниқланган: Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин (87 баллдан), Финляндия 3 ўрин (86), Сингапур, Швеция ва Швейцария 4-ўринни (85 баллдан) эгаллаб ижобий натижа кўрсатишди.

“Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси 1995 йилдан бошлаб дунёнинг барча мамлакатларида давлат секторида коррупсия даражасини аниқлаш бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0 (энг юқори) 100 (энг паст) шкала бўйича баҳоланади. Шунингдек, ушбу индекс Жаҳон банки, World Justice Project, Африка тараққиёт банки, Economist Intelligence Unit  ва бошқа мустақил ва таниқли институтлар томонидан ишлаб чиқариладиган коррупцияга оид маълумотларининг турли манбаларини йиғиш орқали баҳоланади.

Янгиликлар лентаси
0