06:24 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Дунёда
Ҳавола олиш
464 0 0

Ўтган йилнинг сентябрида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео АҚШ ҳукумати Афғонистондаги энергетик инфратузилма лойиҳаси учун ажратилган 100 миллион долларни чақириб олаётганини эълон қилганди

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. АҚШ Ҳукумати Афғонистонга берилиши кўзда тутилган ва ўз вақтида музлатиб қўйилган 60 миллион долларлик ёрдамни музлатишдан чиқарди. Чунки АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси мамлакатда коррупцияга қарши курашда ривожланиш борлигини кўрди, деб хабар қилди журналистларга Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс.

Ўтган йилнинг сентябрида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео АҚШ ҳукумати Афғонистондаги энергетик инфратузилма лойиҳаси учун ажратилган 100 миллион долларни чақириб олаётгани, шунингдек, харидларнинг шаффоф эмаслиги туфайли 60 миллион доллар ажратишни ҳам вақтинча тўхтатаётгани ҳақида баёнот берган эди.

"Давлат котиби (Майк) Помпео камчилиги бор соҳаларни белгилаб кўрсатганида, биз Афғонистонда кенг кўламда коррупция давом этаётгани ҳақида хавотирга бордик. Мен давлат котибимиз белгилаб кўрсатган соҳаларда Афғонистон ҳукумати томонидан тараққиёт бўлганидан ва 60 миллион долларлик миқдорда ёрдам ажратилаётганидан хурсандман", - деб айтган Уэллс.

Асосий мавзулар